Роберт Левандовски: “Реал” ҳозирги кундан чиндан ҳам энг кучли жамоа

 

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски айни пайтда дунёнинг энг яхши жамоаси номини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- “Реал” сўнгги йилларда яхши ўйин намойиш этиб келмоқда. Бу уларнинг қайд этаётган натижаларида ҳам акс этган. Дунёнинг энг кучли клуби? Ҳозирга кунда бу ном “Реал”га тегишли, - дейди польшалик форвард.