Роберто Бажо қайси мураббий қўл остида ўйнашни орзу қилади?

Италиялик футбол юлдузи Роберто Бажо “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида тўп суришни хоҳлашини айтди.

“Энги яхши мураббийлар футбол футболчилар учун яралган ўйин эканини тушунадиган мутахассислардир. Ўйинчиларга нисбатан ростгўй ва ҳар доим улар билан ҳурмат сақлаган ҳолда муносабатда бўлиш муҳим. Мен ҳам шундай мураббий билан ишлашни хоҳлардим. Ҳар бир мураббий тактикани ўрганиши мумкин, лекин инсонийликни топиш қийин.

Замонавий мураббийлар ичида Гвардиола билан ишлашни хоҳлардим. У энг зўр”, - деди Бажо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!