Роберто Фирмино "Барселона"га қарши биринчи ўйинда майдонга тушмайди

"Ливерпуль" клуб ҳужумчиси Роберто Фирмино ЕЧЛ ярим финал "Барселона"га қарши илк ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтмаган. "Эслатиб ўтамиз, Фирминио АПЛ доирасида "Хаддерсфилд"га қарши учрашувни ўтказиб юборганди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Ливерпуль" баҳси бугун тунги соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!