Роберто: "Винисиус "Реал"нинг етакчиси бўла олмайди"

"Реал Сосьедад" клубининг собиқ футболчиси Роберто Лопес Уфарте нима учун Винисиусни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисобламаслигини тушунтирди.

- Мбаппе "Реал Мадрид" етакчиси бўла оладими?

- Ҳозир эмас. Бироқ, кейинчалик албатта. Ҳозирда у дунёнинг энг яхши футболчиси. Мен Мессининг ашаддий мухлиси бўлганман. Лекин, тан оламанки, франциялик футболчи ҳозирда жуда яхши ва қисқа муддатда ва келажакда Мадриднинг етакчиси бўлиши керак.

- Винисиусчи?

- У ҳам "Мадрид"нинг етакчиси бўлиши мумкин. Бироқ, унда одоб ва камтарлик етишмайди. Менга уни футболчи сифатида, дриблинги ва ҳаракатлари ёқади. Аммо футболда бошқа жиҳатлар ҳам борки, уларни ҳам эслаш керак.

У ўзи учун ҳаётни жуда қийинлаштиради ва баъзида бу унга зарар келтиради. Шу боисдан ҳам, менинг фикримча, Винисиус замонавий футболда биринчи рақам эмас, - деди собиқ ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!