Родри тез кунда университет имтиҳонларини топширади
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри тез орада бакалавр дипломини олади.
Футболчи бизнес-админстрация ва менежмент йўналиши бўйича таҳсил олиб келади.
"Барчамиз карантинни имкони борича самарали ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Мен университет берган уй вазифаларни бажариш билан бандман. Тез кунда имтиҳонларим бошланади. Бундан ташқари, спорт формамни сақлаб қолиш учун индивидуал машғулот олиб бормоқдаман.
Мен келажакдаги фаолиятимда ушбу диплом керак бўлишига ишонаман. Нима бўлишини олдиндан била олмайсиз. Фаолиятимни тугатгач ҳам футболда қолишни истайман", - дейди испаниялик футболчи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар