
Родриго Анчелоттининг футболчиларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Родриго “Атлетико Мадрид”га қарши жавоб беллашувидан аввал жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг футболчиларга қандай муносабатда бўлишини ҳақида гапирди.
“Карло ҳаммага яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилади ва биз биламизки, унинг позициясида бундай катта ўйинчилар гуруҳини бошқариш қийин. Лекин у барибир ҳаммага яхши, ҳурмат билан муносабатда бўлади ва мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади” - деди бразилиялик юлдуз.
Маълумот ўрнида, бугун италиялик мутахассис бошчилигидаги “қироллик клуби” УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги жавоб беллашувида “Атлетико”га қарши майдонга тушади. Илк тўқнашувда “қаймоқранглилар” “матрасчилар” устидан 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган эди.
Фикрлар