Рожер Федерер: Бир неча йил олдин Новак Жоковични енгиб бўлмас эди

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер дўсти ва кортдаги энг ноқулай рақиби сербиялик Новак Жокович ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

"Бир неча йил олдин, Новак Жоковични енгиб бўлмас эди. Ҳозир эса у аввалги ҳолатига қайта олмаяпди. Бунга унининг дароҳати сабаб бўлмоқда.

Мен, Вавринка, Раонич, Нишикори ва Маррейнинг жароҳатдан сўнг яна кортга қайтганидан хурсандман. Улар ўтган вақт мобайнида жароҳат туфайли қийналишди. Улар қайтди ва эркаклар теннисининг савияси янада ошди", – дейди Федерер.