Рожер Федерер чарчаб қолди

Аргентиналик теннисчи Хуан Мартин Дель Потро Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилган мусобақанинг сўнги финал учрашувида швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқди.

Уч сет давом этган мазкур учрашувда Хуан рақибини 6:4, 6:7, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Хуан ўзаро ўйинлардаги ҳисобни ҳам қисқартирди. Ҳисоб 18:7 Рожер фойдасига.

Дель Потро учун "BNP Paribas Open - 2018" турниридаги ғалаба 1.340.860 АҚШ доллари пул мукофоти ва  1000 рейтинг очкосини келтирди.

Sports.uz