Итяли А Сериясининг 26-туридан ўрин олган "Рома" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда "бўрилар" минимал ҳисобда ғалаба қозонди. 

Учрашувдаги ягона голга 24-дақиқада Жанлука Манчини муаллифлик қилди. Ҳимоячи Пеллегринининг узатмасидан сўнг ҳаммадан баланд сакраб, бош билан гол урди.

Генуяликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов иккинчи бўлим бошида Пьяца ўрнига майдонга тушди.

Рома

  • Джанлука Манчини 24'

А Серия 26-тур

07/03/2021, 15:30

1
:
0
Тугади

Дженоа

    Стадион: Stadio Olimpico, Rome 0 томошабин

    Бош ҳакам: Michael Fabbri

    45'
    90'

    • 90+5'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди!

    • 90+2'

      Сўнгги сонияларни майдон эгалари фаолроқ ўтказмоқда.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

    • 88'

      Бруно Перес ўз ўрнини Леонардо Спинаццолага бўшатиб берди.

    • 86'

      Крис Смоллингга тиббий ёрдам керак.

    • 84'

      Доменико Кришито сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

    • 80'

      Скамакканинг зарбаси дарвоза тўсининг ёнгинасидан ўтиб кетди

    • 75'

      Баллардини Строотман ўринга Скамаккани майдонга туширди

    • 75'

      "Рома"да ўзгариш: Педро ўз ўрнини Карлес Пересга бўшатиб берди

    • 74'

      "Рома" гол урганди, бироқ офсайд сабабли бекор қилинди. Педронинг "раббона" усулидаги зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қатган тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда турган Майораль дарвозага жойлаб қўйганди

    • 68'

      "Рома" мураббийларидан бирига ҳакам қизил карточка кўрсатди

    • 67'

      ВУУУҲ! Виллиарнинг зарбаси ҳимоячнинг ёқларига сўнгра дарвоза устунига тегди

    • 64'

      Кевин Стротман огоҳлантирилди.

    • 62'

      Шомуродовда қулай имконият бўлиши мумкин эди, Смоллинг тўп қайтарди

    • 60'

      "Рома"да 2та ўзгариш бўлади. Эл-Шаарави ва Амаду Диавара майдонни тарк этди. Улар ўрнига Виллар ҳамда Мхитарян майдонга туширилди

    • 56'

      "Женоа" тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда

    • 52'

      Манчини ҳимоячиларни ортда қолдириб зарба йўллади. Ноаниқ!

    • 51'

      Заппакостанинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

    • 50'

      Рик Карсдорпнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди

    • 46'

      "Женоа" иккинчи бўлимни ўзгартириш билан бошлайди: Пьяца ўрнига Шомуродов, Паоло Гильоне ўрнига эса Франческо Кассата туширилди

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди

    • 45'

      Танаффус!

    • 45'

      Ҳужумда тўпни қўл билан ўйнагани учун Дестро огоҳлантирилди

    • 43'

      Пеллегрининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

    • 41'

      Гильенонинг узатмасидан сўнг Дестро ноқулай тарзда бош билан зарба йўллади

    • 40'

      Амаду Диавара рақибга нисбатан қўполллик ишлатди

    • 36'

      Лоренцо Пеллегрини яна бир бор ҳимоячиларни ортда қолдиришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин бу сафар ўхшамади. Пеллегрини бугун анча фаол

    • 32'

      Стефан Эль-Шаарави узоқроқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ!

    • 29'

      Паоло Гильоне ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

    • 26'

      Маттиа Дестро жарима майдони ичига узатмани амалга оширди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

    • 23'

      ГООООООООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очишга эришди. Гол муаллифи Жжанлука Манчини 

    • 21'

      Андреа Мазьелло ҳужумда фол ишлатди

    • 20'

      Давиде Дзаппакостанинг узатмасини "бўрилар" ҳимоячилари қайтарди

    • 17'

      Жанлука Манчинининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

    • 13'

      Дестронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

    • 9'

      Маттиа Дестрода қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ сўнгги паллада ҳимоячилар уни тўпсизлантирди

    • 7'

      Иван Радованович фол ишлатди

    • 6'

      Бурчак тўпидан сўнг Смоллинг бош билан зарба йўллади, ноаниқ!

    • 5'

      Лоренцо Пеллегринининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

    • 2'

      Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди

    • 1'

      Кришито майдон марказида Пеллегринига нисбатан қўполлик ишлатди

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      "Женоа" сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бугунги ўйинни захира ўриндиғида бошлайди

    • 0'

      Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг А Сериянинг 26-туридан ўрин олган "Рома" ва "Женоа" жамолари ўртасидаги баҳс старт олади. Учрашувни камина Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция қилиб боради.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)