Римнинг "Рома" клуби "Эльче" ярим ҳимоячиси Гонсало Вильяра билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли футболчининг трансфери римликларга 4 млн еврога тушган. Бундан ташқари яна 1 млн евро бонус ҳам бор. Футболчининг ўзи эса 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Вильяр “Эльче” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.