"Рома" афсонаси Моуриньони ҳимоя қилиб чиқди

“Рома” афсонаси Франческо Тотти Рим клубининг амалдаги устози Жозе Моуриньо шаънига билдирилаётган танқидлар ҳақида гапирди.

"Рома" Европа лигасининг чорак финалида, улар А Серияда бешинчи ўринда бормоқда ва Чемпионлар лигаси зонасига йўл олиши мумкин. Бу эса мавсумдаги асосий мақсадлардир. Умид қиламанки, улар Европа лигасида имкон қадар узоққа боришади.

Одамлар Моуриньонинг футболи жуда ҳимояланган, дейишади, лекин ҳақиқат шундаки, одамлар ҳамиша гапириб келишган. Асосийси – натижа! Сиз яхши ёки ёмон ўйнашингиз иккинчи ўринда”, - деди “Рома”нинг собиқ сардори Sky Sport нашрига берган интервюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!