"Рома" "Барселона" даъвогарлик қилаётган футболчини харид қилмоқчи

"Рома" келаётган ёзги трансферлар ойнаси вақтида "РБ Лейпциг" қанот ҳимоячиси Лукас Клостерманни харид қилишга уриниб кўрмоқчи.

Олдинроқ, футболчига Каталониянинг "Барселона" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 23 ёшли германиялик футболчи Бундеслига клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва битта голлик узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!