“Рома” билан хайрлашмасам бўлмайди!
“Рома” тарбияланувчиси Рауль Моричелли клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Бу футболчи 12 ёшидан бери пойтахтликлар тизимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
“Рома”нинг аввалги бош мураббийи уни 2020-2021 йилги мавсумда Европа лигаси чорак финалида “Аякс”га қарши учрашувда майдонга туширганди.
Бироқ, жамоани Жозе Моуриньо қабул қилиб олганидан кейин истеъдодли футболчи асосий таркибдан чет қолди.
20 ёшли Рауль Грециянинг ПАОК жамоаси билан тўрт йиллик шартномага келишди.
Рауль Моричелли ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали “Рома” мухлислари билан хайрлашиб, “бўрилар” таркибидаги фаолиятини унутмаслигини маълум қилди.
Фикрлар