“Рома” бир ўринга тўрт футболчи танлади

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо топшириғига кўра, Рик Карсдорп ўрнига янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.

Италия матбуотининг ёзишича, энг оптимал вариант сифатида “Сампдория” футболчиси Бартош Беришиньски номзоди тилга олинмоқда.

Польшалик футболчи айни пайтда жаҳон чемпионатида иштирок этяпти.

Тьягу Пинтонинг рўйхатидан “Реал”да ўз ўрнини топишга қийналаётган Альваро Одриосола, “Барселона”да анча қийинчиликка дуч келган Эктор Бельерин, “Вальядолид”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Иван Фреснеда ҳам жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!