“Рома” чемпион бўлолмайди!

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Рома”ни янги мавсум фаворитлари орасига қўшмади.

- Менимча, Италия чемпионалиги учун курашда “Милан”, “Интер” ва “Ювентус”нинг имконияти кўпроқ. Улардан кейинги ўринлар учун “Рома” ва “Наполи” курашиши мумкин,  - деди Роберто Манчини La Gazzetta dello Sport нашрига.

Қизиғи шундаки, “Рома”да Роберто Манчинининг ўғли Жанлука тўп тепади. Бундан ташқари, Жозе Моуриньо ёзги трансферлар вақтида жамоага ҳужумчи Пауло Дибала, ярим ҳимоячилар Жординьо Вейналдум ва Неманьяни Матични олиб келди.

Шунга қарамай, Италия терма жамоаси устози римликларнинг Скудетто учун курашдаги имкониятини анча паст баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!