“Рома” Дзаньоло бўйича бир таклифни рад этди. Харидор янги таклиф билан қайтади
“Рома” универсал футболчиси Николо Дзаньоло тез орада клубдан кетиши кутиляпти. 23 ёшли футболчини сўраб, “Вест Хэм” пойтахтликларга мурожаат қилди.
Инглизлар римликлардан Дзаньолони ярим мавсумга ижарага олиб, кейин 30 миллион еврога трансферни якунлаш мажбуриятини сўраган. Бундан ташқари, лондонликлар италиялик футболчи учун маълум миқдорда бонуслар тўланишини кафолатлаган.
Calciomercato нашрининг маълум қилишича, “Рома” кетмоқчи бўлаётган футболчини бирданига тўлиқ сотиб юбормоқчи.
Шу боис, римликлар спорт директори Тьягу Пинто “Вест Хэм” таклифини қабул қилмади. Айтилишича, “Вест Хэм” таклиф шартларини қайта ишлаб чиқиб, “бўрилар”га яна бир бор мурожаат қилади.
Фикрлар