"Рома" Дзаньолога Франциядан ўринбосар топиб қўйди
Ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло тез орада “Рома”ни тарк этади. Футболчи вазиятни ўзгартириб, ўзини бошқа жойда синаб кўришга қарор қилди.
Хабарларга қараганла, Рим клуби ҳам аллақачон унга ўринбосар топиб бўлган. "Бўрилар" Дзаньоло ўрнига “Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауани муносиб номзод деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Уссем Ауа “Лион” тарбияланувчиси бўлиб, бутун фаолиятини шу ерда ўтказиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида "Лион"нинг асосий жамоасида 222 та ўйин ўтказиб, 41 та гол урган ва шерикларига 35 та голли узатма берган. Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари 24 ёшли ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар