“Рома” ярим ҳимоячиси Диего Перотти “Спартак”нинг таклифини рад этди.

“Матч” ТВ тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчининг агенти Габриэле Жуффрида мижозининг манфаатларини ҳимоя қилиб, рус клубининг таклифига рад жавобини берган.

Диегога “Фенербахче”дан ҳам таклиф бўлган, аммо у Москва клубига ўтмоқчи бўлган, бироқ “Спартак”нинг таклифи уни қаноатлантирмаган.

32 ёшли Перотти ўтган мавсум “Рома” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)