"Рома" етакчиси бир ойга дисквалификация қилиниши мумкин
Италияда ваколатли органлар "Ювентус" устидан терговни давом эттирмоқда. 2020 йилда пандемиянинг дастлабки босқичида Турин клуби "Спорт адолати" кодексининг молиявий ҳисоботи бўйича айбдор деб топилиб, жорий мавсум жамоадан 15 очко олиб қўйилганди.
"La Repubblica" нашри хабарига кўра, Пауло Дибала бу ҳафта иккинчи марта терговчилар билан гаплашган. Агар аргентиналик футболчи "Ювентус"дан яширин тўловлар олганликда айбдор деб топилса, у камида бир ойга дисквалификация қилиниши мумкин.
Дибала ўтган йили "Ювентус"ни тарк этганди. Айни дамда аргентиналик ҳужумчи Римнинг "Рома" клубида ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар