"Рома" Фасио билан шартномани узайтирди (фото)

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячи Федерико Фасио билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра римликлар 30 ёшли аргентиналик футболчи билан 2020 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолашди.

Эслатиб ўтамиз, Фасио ўтган мавсум “Рома”да ижара асосида тўп сурган эди. Ёзда эса “бўрилар” футболчининг трансферини “Тоттенхэм”дан сотиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!