“Рома” футболчиси энди келаси йил майдонга тушади
“Рома” жорий мавсумда жуда кўп марта кадрлар муаммоси билан тўқнаш келмоқда. “Лацио”га қарши учрашувда жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини сон мушакларини шикастлаб олганди.
La Gazzetta dello Sport нашри футболчи тиббий текширувдан ўтказилганида ўнг оёқ сон мушагининг чўзилгани аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди.
Бу турдаги жароҳатдан қутилиш бир неча ҳафтага чўзилиши айтилмоқда. Пеллегринининг жароҳати унга бу мавсум майдонга тушишга имкон бермайди. Қолаверса, Европа миллий чемпионатлари мундиаль туфайли танаффусга чиқади.
Рим клуби жамоа сардори хизматидан 2023 йилнинг бошидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Фикрлар