“Рома” футболчиси хорижга кетди

“Рома” тарпбияланувчиси Риккардо Калафьори фаолиятини хориж чемпионатида давом эттиришга қарор қилди.

20 ёшли футболчи бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остидаги жамоа асосий таркибига кира олмаяпти. Калафьори ўтган мавсумни ҳам ижара асосида “Женоа”да якунлаган эди.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, Риккардо бўлажак жамоаси сифатида Швейцариянинг “Базель” клубини танлади.

Томонлар келишувига кўра, “Рома” ўз тарбияланувчиси учун 1,5 миллион евро олади ва шунингдек, Калафьорининг келажак трансферининг 40 фоизига эгалик қилади.

Риккардо Швейцария клуби билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузади. Томонлар ҳамкорликни яна бир мавсум узайтириш масаласини ҳам ҳал қилиб олгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!