"Рома" футболчиси январнинг ўзидаёқ жамоани тарк этиши мумкин
"Рома" футболчиси Ренату Саншеш қишда клубдан кетиши кутилмоқда. Унга Греция, Туркия ва Франция чемпионатларидан таклифлар келиб тушяпти.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, футболчининг доимий жароҳат гирдобида экани раҳбариятга ҳам, мураббийлар штабига ҳам маъқул келмаяпти. Ҳозирда унга "Олимпиакос", "Бешиктош" ва ПСЖ каби клублар қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот ўрнида, Ренату жорий мавсум А Сериянинг 5 ўйинида битта гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар