“Рома” футболчисига харидор бор
“Милан” раҳбарияти жамоада ижарада ўйнаётган “Рома” футболчиси Алессандро Флоренцининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
Жозе Моуриньога керак бўлмаган 31 ёшли ҳимоячи мавсум охиригача миланликлар сафида тўп тепиши келишилган. Шартномага кўра, “Милан”да ёзда бу ҳимоячини 4,5 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор. Шунга қарамай, улар бу суммани арзонлаштириш бўйича римликларни музокараларга таклиф қилмлқда.
“Милан” тажрибали ҳимоячи билан 2025 йилнинг ёзигача янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Флоренци 25 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Фикрлар