"Рома" ҳам машғулотларни бошлайди

“Рома” клуби ҳам машғулотларга киришаётганини маълум қилди.

Клуб расмий твиттерининг хабар беришича, “бўрилар” машғулотни 6 майдан бошлашади. Бундан олдин эса барча ўйинчи ва мураббийлар коронавирусга қарши тест топширишади.

Аввалроқ, "Сассуоло", "Болонья" ва "Парма" клублари ҳам машғулотларни бошлашини эълон қилишган эди.

“Рома” 26 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 45 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!