"Рома" ҳар қанақасига Дзаньолога кун бермайди!

"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло фаолиятини "Лидс"да давом эттиришга яқин турибди. 

Италиялик инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, АПЛ клуби итальян футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Жамоа Николони сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. 

Римликлар мавсум охиригача футболчини тўлиқлигича сотиб олишларини хоҳламоқда. Дзаньолонинг ўзи ҳам "Лидс"да ўйнашга рози. Ўтган ҳафта ҳавбек "Борнмут"га ўтишни истамаган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!