"Рома" ҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

"Рома" вакили Рожер Ибанез фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Уни "Ноттингем Форест" ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ҳимоячи учун Премьер-лига клуби 25 миллион евролик таклиф билан чиққан. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Ибанезга "Ноттингем Форест"дан ташқари "Астон Вилла", "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм"дан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақда миш-мишлар мавжуд. 

Маълумот учун, Рожер 2021 йилда "Аталанта"дан 9 миллион еврога сотиб олинган. У ўтган мавсумда жамоаси таркибида 48 та ўйинда майдонга тушган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!