“Рома” ҳужумчиларидан бирига янги жамоа қидира бошлади!

Мавсум якунланиши билан “Рома”да ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан, трансферларга боғлиқ янгиликларда римликлар ҳужумида ўйнаётган икки футболчининг номи кўп учрамоқда.

Аввало, “Рома” тарбияланувчиси Николо Дзаньолога харидор кўпайиб кетди. Римликлар ҳужумкор футболчи билан янги битим имзоламоқчи. Кейин уни қимматроқ нархга трансфер қилиш варианти ҳам йўқ эмас.

Дзаньоло жорий мавсумда барча турнирларда 30 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва еттита ассист расмийлаштирди.

Бундан ташқари, пойтахтликлар олдинги чизиқнинг яна бир вакили – Стефан Эл-Шаарави билан ҳам хайрлашишга тайёр. Ўз даврида “Милан”да порлаган ўйинчининг маоши римликларга оғирлик қилаётгани айтилмоқда.

Айни пайтда Стефан бир мавсум учун 3,5 миллион евро маош олмоқда. Унинг 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномасида футболчи охирги мавсумда 4,5 миллион евро маош олиши белгилаб қўйилган. “Рома” мутсаддилари ортиқча харажатдан қочиш учун уни мавсум якунланиши билан трансферга қўйишни мўлжаллаяпти.

Эл-Шаарави бу мавсум жами 26 та ўйинда рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига битта голли пас узатди.

297411

“Рома” зўр дарвозабонга кўз тикмоқда

Жозе Моуриньо Рим клубини қабул қилиб олганидан кейин “Вулверхэпмтон” дарвозабони Руй Патрисиони трансфер қилган эди. Энди португалиялик мутахассис ўз ҳамюртига муносиб ўринбосар олишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, римликлар “Бенфика”нинг захира дарвозабони Миле Свиларга кўз тикмоқда. Таниқлик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “бўрилар” 22 ёшли посбонни ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Свилар “Бенфика”га 2017 йили “Андерлехт”дан олиб келинган. Бу трансферни ўша пайтларда лиссабонликлар клубида ишлаган Тьягу Пинто амалга оширган. Энди “Рома”да спорт директори бўлиб ишлаётган мутахассис эски танишини янги иш жойига таклиф қиляпти.

Жозе Моуриньо ҳам Свиларнинг истеъдодига юқори баҳо берган. Моуриньо “Манчестер найтед”ни бошқарган даврда унинг шогирдлари Чемпионлар лигаси доирасида португалияликлар қарши тўп тепган. 18 ёшли Свилар ўша учрашувда Марсьяль тепган пенальтини қайтарган ва Жозенинг эътирофига сазовор бўлган эди.

Свилар Чемпионлар лигасида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйнаган энг ёш дарвозабон ҳисобланади.

rue5df27e1776

“Рома” Манчестердан ўйинчи кутмоқда

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далотнинг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Манчестерликлар истеъдодли футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришни истаяпти. Бироқ, 22 ёшли ўйинчига чорловлар кўп бўляпти.

Харидорлардан бири “Рома” ҳисобланади. Жозе Моуриньо собиқ шогирдининг имкониятларини яхши билади ва уни Римга олиб келиш бўйича ёзда иккинчи уринишни амалга оширмоқчи. Аввалгисида футболчини олишнинг имкони бўлмаган.

Маълумотларга қараганда, “Фиорентина” ҳамда “Атлетико” ҳам  Далот учун курашга қўшилди.

Португалиялик футболчи ўтган мавсумда “Милан” шарафини муносиб ҳимоя қилган ва А Серияда ўйнаш бўйича катта тажрибага эга. Унинг манчестерликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнида якунланади.

1600751667_james

“Рома”дан нохуш хабар!

Умаровнинг узри ўтмади, жамоалар уни талашмоқда, лекин...

Можаро Умаровнинг Европадаги фаолиятига чек қўйиши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!