“Рома” ҳужумчисига Англиядан харидор чиқди
“Рома” тегишли бўлган нидерландиялик ҳужумчи Жастин Клюйверт “Ницца”даги ижара муддати тугаб, Римга қайтиб келиб, мавсумга Жозе Моуриньо қўл остида тайёрланмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, бу ўйинчи Италияда узоқ қолмайди. Айни пайтда “Вест Хэм” Клюйвертни Англия премьер-лигасига олиб кетиш ҳаракатига тушган.
“Вест Хэм” аслида нидерландиялик бошқа ҳужумчи – “Вильярреал”да ўйнаётган Арно Груневельдни трансфер қилмоқчи бўлганди. Бироқ, бу иш ўхшамаганидан кейин инглизлар Клювертга оғиз сола бошлади.
Жастин Клюверт ўтган мавсум “Ницца” сафида Франция чемпионатида 31 марта майдонга тушиб, олтитадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар