“Рома” ҳужумчисини Манчестерга чақиришяпти. У ким экан?

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг кўп гол ура оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Айни пайтда клуб скаутлари раҳбарият талабига жавоб берадиган тўпурар қидирмоқда.

Манчестерликлар нишонига “Рома” марказий ҳужумчиси Тэмми Абрахам ҳам тушди. Аслида “Юнайтед” вакиллари англиялик футболчини аввалги мавсум давомида ҳам ўз сафига чорлаган эди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришча, Тэмми Абрахам учун курашда “Манчестер Юнайтед”га “Арсенал” рақобатчилик қилмоқчи. Яқинда Италия матбуоти англиялик тўпурар А Серияда узоқ қолмоқчи эмаслиги ҳақида хабар тарқатган эди.

24 ёшли Абрахам “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. Римликлар бу футболчи учун ўтган йили ёзда 40 миллион евро тўлаган. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, “Челси”да ўз тарбияланувчисини 2023 йилнинг ёзида 80 миллион евро қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!