"Рома" ҳужумчисини собиқ клуби қайтармоқчи
"Челси" "Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар тарқатди. Футболчи ўтган йили ёзда 40 миллион еврога "бўрилар" сафига кўчиб ўтганди.
Маълумотларга кўра, "Челси" форвард учун икки баробар кўпроқ пул тўлашига тўғри келади. "Рома" Тэммини 80 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Жорий мавсум Абрахам 34та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар