"Рома" ҳужумчисини "Тоттенхэм"га чорлашмоқда

  • 29 декабрь, 2019, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Рома" ҳужумчиси Женгиз Ундерга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” туркиялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Ўз навбатида Ундернинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Унга эса шунингдек "Милан" ҳам қизиқмоқда.

Маълумот учун, Ундер жорий мавсум “Рома” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!