“Рома” икки футболчидан бирини танлаши керак

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо билан келишолмай қолган Рик Карсдорп ўрнига янги ҳимоячи қидирмоқда.

Спорт директори Тьягу Пинто таклиф этиладиган футболчилар рўйхатига “Реал” вакили Альваро Одриосола ва “Верона” ҳимоячиси Жош Дойгни ҳам киритди.

Одриосола Карло Анчелотти бошқараётган “Реал”нинг асосий таркибига кира олмаяпти ва тезроқ ўзига мунтазам ўйин амалиёти берадиган жамоа топмоқчи.

Шотландиялик Жош Дойг эса, жорий мавсум А Серияда тўққизта учрашувда қатнашиб, иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Ҳар икки ўйинчи “Рома”га ўтишга қарши эмаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!