“Рома” иккинчи ўйинчи бўйича бир қарорга келди

“Рома” раҳбарияти жамоа етакчиларидан икки нафари – Жанлука Манчини ва Брайан Кристантега янги шартнома берадиган бўлди.

Клуб спорт директори Тьягу Пинто ҳар икки ўйинчи манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Жузеппе Рисо билан музокараларни давом эттирмоқда.

Ҳозирча томонлар Манчини битими бўйича тўлиқ келишувга эришди. Унга кўра, моҳир ҳимоячи 2026 ёилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга бўлади ва йиллик маоши 3 миллион еврога кўтарилади.

Энди Тьягу Пинто Жузеппе Рисо билан навбатдаги учрашувда Брайан Кристанте масаласини ҳал қилиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!