"Рома" Жекога "Челси"дан ўринбосар топиб қўйди

"Рома" раҳбарияти ҳужумчи Эдин Жеко ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, римликлар бу борада "Челси" ҳужумчиси Оливье Жируни кўз остига олиб қўйган. Ўз навбатида,34 ёшли французнинг “аристократлар” сафидаги тақдири жамоанинг янги бош мураббийи Томас Тухелнинг қарорига кўра маълум бўлади.

Жиру жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Бундан аввалроқ, Эдин Жеко бош мураббий Пауло Фонсека билан келиша олмай қолгани сабаб, “Рома”дан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!