“Рома” клуби ишқибозлари жамоа президенти Жеймс Паллоттага қарши норозилик кампаниясини бошлашди.

Рим кўчаларида “Паллотта йўқол!” деган ёзувли баннерлар кўпая бошлади. Мухлислар “бўрилар”нинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизликларида АҚШлик хўжайинни айблашмоқда. Улар жамоа етакчилари ҳисобланган Ража Наингголан, Муҳаммад Салоҳ, Алиссон ва Кевин Стротман каби футболчиларни сотиб юборилганидан норози бўлишмоқда.

palotta

Эслатиб ўтамиз, “Рома” УЕФА Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқди. Аммо, А Серияда бор йўғи 8-ўринни эгаллаб турибди.

Минбар

Барча блоглар