Ads

Римнинг "Рома" клуби "Эвертон" ярим ҳимоячиси Морган Шнейдерлинни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Corriere dello sport тарқатган хабарга кўра "бўрилар" 29 ёшли футболчини жамоанинг анча ёши ўтиб қолган етакчиси Даниэле Де Россига муносиб ўринбосар бўлишига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Шнейдерлин жорий мавсум “ирисчилар” сафида жами 9та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та голли узама ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Минбар

Барча блоглар