“Рома” ўйинчиси келган жойига қайтади
“Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Верету собиқ жамоаси “Феоринтина” қайтиш ҳақида бош қотирмоқда.
29 ёшли франциялик футболчига Жозе Моуриньо келаси мавсум ишонч билдирмоқчи эмас. Ўтган чемпионатда Верету клубнинг ички тартиб қоидаларини бузганидан кейин мураббийлар штабининг унги нисбатан муносабати ўзгарди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, флоренцияликлар ҳам тажрибали ўйинчини ортга қайтиришни истаяпти.
Веретуга Франция чемпионати грандларидан “Лион” ва “Марсель” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лекин Жорданнинг ўзи А Серияда қолмоқчи. Шу боис, унинг агентлари “Флорентина” билан узоқ муддатли шартнома борасида музокара олиб бормоқда.
Фикрлар