“Рома” ўйинчиси қимматга “кетди”
“Марсель” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Веретуни 11 миллион евро ва 4,5 миллион евро бонус эвазига сотиб оладиган бўлди, деб хабар тарқатмоқда италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романо.
Манбанинг таъкидлашича, 29 ёшли ярим ҳимоячи тез орада марселликлар учун тиббий кўрикдан ўтказилади ва янги жамоаси билан расман шартнома имзоламайди.
Маълумотларга қараганда, “Марсель” франциялик футболчига 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома таклиф қилган. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.
Жордан Верету ўтган мавсумда 50 та учрашувда тўртта гол уриб, жамоадошларига ўнта голли пас узатди.
Фикрлар