“Рома” ўйинчисига яна бир харидор чиқди
“Рома” асосий таркибига кира олмаган америкалик ҳимоячи Брайан Рейнольдс тез орада жамоасини алмаштиради.
Ёш футболчига асосан Бельгия чемпионатидан таклиф бўляпти. Аввалроқ, ушбу мамлакатнинг машҳур клублари “Брюгге” ва “Андерлехт” ҳимоячини ижарага олишга қизиқиш билдирган. Римликларга “Андерлехт” варианти маъқул келган.
Энди Рейнольдсни Бельгиянинг яна бир жамоаси – “Кортвейк” ўз сафига чорламоқда. Улар пойтахт клуби раҳбариятига ўз мақсадларини расмий таклиф сифатида жўнатган.
Рейнольдс жорий мавсумда А Серияда битта ўйин ўтказди. Шунингдек, Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида ҳам бир бор кўриниш берганди. Жозе Моуриньо мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам АҚШ вакилига ишонч билдирмаслигини маълум қилган.
Фикрлар