“Рома” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франческони истеъфога чиқариш ҳақида ўйлай бошлади.

Таъкидлаш керакки, римликлар А Сериянинг дастлабки 3та туридан сўнг мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса жамоанинг сўнгги 6 йил ичидаги энг ёмон старти бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “Рома” раҳбарияти бош мураббий лавозимига айни дамда ишсиз юрган икки италиялик мутахассис Винченцо Монтелла ва Антонио Конте номзодларини кўриб чиқмоқда.