“Рома” порлай бошлаган юлдуз билан музокара бошлади

“Рома” мутасаддилари “Лион” етакчиларидан Уссем Ауарни трансфер қилишга уринмоқда.

Пойтахтликлар 23 ёшли универсао футболчини 17 миллион евро миқдордаги бадал пули эвазига Римга кўчириб келмоқчи.

Ауарнинг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда тугайди. Истеъдодли футболчи лионликлар билан янги битим тузишдан бош тортмоқда. Шу боис французлар ёзда уни сотиб юборишга қарор қилган.

Жозе Моуриньо бу ўйинчи жамоадан кетган Генрих Мхитарян ўрнини боса олишига ишонч билдирмоқда.

Ауар ўтган мавсумни 44 та учрашувда киритилган саккизта гол ва тўртта ассист билан якунлади. Унга Испания чемпионати вакили “Севилья”дан ҳам жиддий чорлов бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!