
"Рома" қандай таслим этилди? (Видео)
Италия А Серияси 20-турида “Рома” ўз уйида “Аталанта” футболчиларини қабул қилди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Андреас Корнелиус ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Мартин Де Рун ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимда эса Эдин Жеко ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ “бўрилар” иккинчи тўпни кирита олишмади ва ўз майдонларида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг "Рома"нинг очколари сони 39 талигича қолди ва жамоа 5-ўринга тушиб кетиб, ўз ўрнини ашаддий рақиби бўлган - "Лацио"га бўшатиб берди.
Фикрлар