“Рома” қидирган футболчисини топди
“Рома” раҳбарияти “Лилль” шарафини ҳимоя қилаётган Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Меҳмет Зеки Челикни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.
Radio France нашрининг маълум қилишича, римликлар 25 ёшли ўйинчи бўйича “Лилль”га янги таклиф юборишга тайёргарлик кўряпти. Бош мураббий Жозе Моуриньо истеъдодли ўйинчини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Челикнинг ўзи ҳам А Серияга кўчиб ўтишга қарши эмас. Футболчининг амалдаги шартномаси бир йил қолгани учун уни 18 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига трансфер қилиш имконияти бор.
Ўтган мавсумда туркиялик футболчи Франция чемпионатида 32 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар