"Рома" сафарда очко йўқотди

Италия А Сериясининг 22-туридан ўрин олган "Лечче" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда клублар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Баҳснинг 7-дақиқасида "бўрилар" футболчиси Рожер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Дибала мувозанатни тиклади.

Маълумот учун, "Рома" айни дамда 41 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!