“Рома” Шомуродовга “ғалати” режа тайёрлаб қўйди

Европа мамлакатларининг аксариятида миллий чемпионатлар якунланиб, футболчилар ва мураббийлар узоқ кутилган таътилга чиқди.

Бу паллада уларнинг агентларига иш кўпаяди. Айрим жамоалари ўзлари учун керак бўлган янги ижрочиларни олишга уринаётган бўлса, бошқалари керак бўлмай қолган ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилади.

Кучли бешлик чемпионатларидаги ягона вакилимиз – Элдор Шомуродов келаси мавсумни қаерда бошлашини ҳал қилиши керак. Легионеримизнинг “Специя” билан ярим мавсумга мўлжалланган ижара шартномаси тугади ҳисоб.

Shomurodov_MP1_3821-1536x1024

Ҳужумчимиз оғир ўтган мавсумдан кейин бироз ҳордиқ чиқариб, яна Рим клуби ихтиёрига қайтиб боради. “Рома” мутасаддилари Шомуродов бўйича реда тузиб қўйган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Жозе Моуриньо жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Тэмми Абрахам ўрнига “Специя”дан Мбала Нзолани олиб келмоқчи. Анголалик тўпурар лигурияликларнинг юқори дивизиондаги ўрнини сақлай олишига ишониб, клуб билан узоқ муддатли шартнома тузиб қўйган.

Нзолага Италиянинг бир неча клубларидан жиддий қизиқиш бор. Бу футболчи ҳужумкор ўйин кўрсатмайдиган “Специя” сафида 13 та гол ургани унинг тўпурарлик салоҳияти юқори эканидан далолат беради.

“Специя” ўз етакчисини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Табиийки, харидор клублар турли усуллар орқали бу суммани пасайтиришга уриняпти.  

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто “Специя” мутасаддилари билан Нзола масаласида музокараларни давом эттирмоқда. Суҳбатларнинг биринчи раундидан кейин трансфер  мутахассислари римликларнинг имкониятини юқори баҳолаяпти ва ҳужумчи учун рақобатда “Рома”нинг устунлиги борлигини айтмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис музокаралар чоғида Нзола ўрнига “Специя”га Элдор Шомуродовни олишни таклиф қилган. Ўзбек ҳужумчиси мавсумни айнан лигурияликлар таркибида якунлади. Ярим мавсум давомида Элдор биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Бу кўрсаткич билан Жозе Моуриньо ҳамюртимизни ўз олдига юксак мақсадларни қўйган “Рома”нинг асосий таркибига қайтармаса керак.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинтонинг режаси амалга ошиши учун Элдор Шомуродов ҳам бунга розилик бериши лозим. Аввалги икки мавсум шуни кўрсатдики, ўзбек ҳужумчиси учун А Серияда ўйнаш муҳим аҳамият касб этади. Шомуродов шу лигада фаолиятини давом эттириш учун Англия, Франция, Испания, Туркия, Германия, Россия, Саудия Арабистони каби мамлакатлар вакилларининг чорловларини қабул қилмаган эди.

eldor-shomurodov-blizok-k-perehodu-v-torino_1673427531897387096

Катта эҳтимол билан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори В Серияда тўп суриш вариантини танламайди. Бу ҳолатда Элдорнинг агентлари унга муносиб иш жойи топиб бериши талаб этилади.

Ўзбек ҳужумчисидан эҳтиёт бўлинг!

Шомуродов “қора рўйхат”га тушди

Шомуродов бошқача ўйнайди!

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
24/06/2023 13:30
Суймаганга суйкалма дегандай, бошидан қолсин ромаси италияни а серия си ихтиёр ўзидами любой бир жаоага ўтсин. паст кетмасин