"Рома" Шомуродовни қандай шароитда қўйиб юбориши мумкинлиги маълум бўлди
"Рома" ҳали ҳам ҳужумчи Элдор Шомуродов учун ижара таклифларини рад этмоқда. "Euro-Futbol.Ru" нашрига маълум бўлишича, "Рома" ҳали Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага беришни истамаяпти.
Айни дамда римликлар футболчини 13-14 миллион еврога сотишни режалаштирмоқда. Италия ва хориждаги бир қатор клубларнинг қизиқишига қарамай, "бўрилар" ҳалигача ҳужумчини мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ёки шунчаки маълум вақтга ижарага бериш бўйича бирорта ҳам таклиф қабул қилгани йўқ.
Биздаги маълумотларга кўра, Шомуродов билан келишувга энг яқини "Торино", бироқ томонлар ўртасида сотиб олиш шартлари бўйича ўзаро келишувга эришилмаган.
Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Ҳамюртимизнинг трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар