Ана холос! “Челси” Лукакуга жавоб бериб, Абрахамни “Рома”дан қайтармоқчи!

“Челси” кейинги йилларда катта трансферларни амалга оширгани билан ҳужум чизиғидаги муаммоларни бартараф эта олгани йўқ. Жамоанинг ҳужумкорлиги ошириш мақсадида кейинги икки мавсумда “аристократлар” сафига ўтган Ҳаким Зиеш, Кай Хаверц, Тимо Вернер ва ёзда рекорд сумма 97,5 миллион фунтга трансфер қилинган Ромелу Лукаку ҳам масаланинг ечими бўла олмади.

Ромелу Лукаку “Интер”дан олиб келинганида жамоанинг асосий тўпурари бўлиши кутилганди. Лекин тажрибали ҳужумчи Лондон клубида 13 та учрашувда бешта гол урди холос. Ярим ҳимояда ўйнаётган Мэйсон Маунт ва Жоржиньо гол уриш борасида бельгиялик ҳужумчидан ўзиб кетган.

c31322e3bcdf2d39814b23c43ac1203461d184e899f7e358074784

Ромелу Лукаку олиб келинганидан кейин “Челси” ўз тарбияланувчиси Тэмми Абрахамни “Рома”га 40 миллион фунтга сотиб юборган эди. Англиялик ҳужумчининг Римдаги ишлари юришиб кетди ва 24 ёшли форвард яна Англия терма жамоасига жалб қилина бошлади.

Катта умидлар билан   Англия премьер-лигасига қайтган Ромелу Лукаку эса, “Челси” бош мураббийи Томас Тухель қўллаётган ўйин услуби унга ёқмаётгани ва тезроқ “Интер”га қайтишни истаётгани ҳақида очиқ баёнот бера бошлади.

Шундан сўнг, “Челси” ҳужум чизиғини олдинда катта муаммолар кутиб тургани ошкор бўлди. Айни пайтда “аристократлар” зудлик билан Лукаку бажара олмаётган вазифа – кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидира бошлади.

Улар бу позицияга Роберт Левандовски, Душан Влахович ва Мауро Икардини кўзламоқда. Лондонликлар бу тўпурарларга эришиш қийинлигини билган ҳолда, Тэмми Абрахамни Римдан қайтариш вариатини ҳам кўриб чиқмоқда.

“Челси” Абрахамни трансфер қилганида ҳужумчини 2023 йилда 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқини шартнома бандига киритиб қўйган. Тэммининг ўзи ҳам тарбия топган жамоасига бориб, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйишга қарши бўлмаса керак.

“Рома” ҳам бир муддат ўтиб, 40 миллион евро сарфлаган ўйинчини икки баравар қимматига пуллаш имконидан воз кечмайди. Демак, вазиятни кузатишда давом этамиз.

0626e6aaf97c86c6b0c61095d06847f8-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

“Рома” футболчи АҚШга кетиши мумкин

Америкалик ҳимоячи Брайан Рейнольдс “Рома” асосий таркибига кира олмаяпти. Жорий мавсумда Моуриньо уни бир марта майдонга туширди холос.

Аслида бир йил муқаддам АҚШдан Римга келган ўйинчи ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўтган мавсумда ҳам А Серияда атиги беш марта кўриниш берганди.  

Маълумотларга қараганда, 20 ёшли футболчига Бельгия чемпионатидан “Брюгге” ва “Андерлехт” қизиқиш билдирмоқда. Агар бу трансфер ўхшамаса, Рейнольдс ўз юртига қайтиб кетишни мўлжаллаган.

Брайан Европага келгунга қадар АҚШ чемпионатида “Даллас” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

0c31caf2176ec35d6eae0c985fe090b47bf23d34

Иброҳимович собиқ устозини тиз чўктиришга тайёр

“Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Сан-Сиро”да “Милан” меҳмони бўлади. Ушбу учрашув 6 январь куни ўтказилади.

Маълумотларга қараганда, “Милан”нинг энг машҳур ўйинчиси Златан Иброҳимович ва истеъдодли ҳужумчи Рафаэль Леау жароҳатларидан қутилиб, “бўрилар”га қарши майдонга тушишга тайёр.

40 ёшли швециялик футболчи миланликлар сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У жорий мавсумда 11 та учрашувда рақиблар дарвозасини етти бор ишғол қилган.

Иброҳимович илгари “Манчестер Юнайтед”да Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепган. Шунга қарамай, жорий мавсумда чемпионлик учун курашаётган миланликлар ҳужумчиси бўлажак баҳсда собиқ устозининг жамоасини тиз чўктирмоқчи.

detail_f17c1e20a6c6a89729b4d45b498b2962

“Спартак” Ўрунов трансфери учун бир тийин ҳам бермаган!

“Рома”дан нохуш хабарлар: Учинчи футболчида коронавирус, Абрахам аварияга учради, Моуриньо можарога аралашиб қолди!

Шомуродов Месси билан бир лигада ўйнаши ростми?

Шомуродов ва Абрахам трансфери камлик қилади!

“Рома” мураббийлар штабида ўзгариш

Моуриньо таркибни тозалайди. “Рома”нинг қайси ўйинчиларига кимлар харидор?

Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!