Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

2022 йилнинг 1 январидан Италия ҳукуматининг янги қарори кучга кирди.

Унга кўра, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо майдон четидан жамоани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Гап шундаки, янги қарорда ҳар қандай спорт ва оммавий-маданий тадбирларга фақат антиковид сертификатига эга одамлар киритилиши белгиланди.

Антиковид сертификатига эга бўлиб учун тўлиқ вакцинация жараёнидан ўтиш талаб этилади. Шунингдек, ковид билан оғриган беморларда антитаначалар ҳосил бўлгани инобатга олиниб, улар касалланганидан кейин 105 кун давомида вакцинациядан озод ҳисобланади.

Манбаларнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо коронавирусга қарши эмланишдан бош тортиб келмоқла. Шунингдек, у ҳали ковидга чалинмаган. Ҳукумат қарорига кўра, порутгалиялик мутахассис вакцинациядан тўлиқ ўтмаса, стадионга киритилмайди ва майдондан туриб, шогирдларини бошқара олмайди.

Айни пайтда “Рома”нинг  ҳуқуқшунослари бу масаланинг ечимини топиш бўйича иш бошлагани айтилмоқда.

“Рома” 2022 йилдаги илк учрашувини 6 январда сафарда “Милан”га қарши ўтказиши лозим.

294bb3_2

Моуриньо қийналаётгани табиий ҳол

Италиялик мутахассис Массимо Моратти Рим клубини бошқараётган Жозе Мориньо ҳақида гапирди.

- Жозе Моуриньо ҳозир дуч келаётган қийинчиликлар табиий ҳол ҳисобланади, чунки у янги жамоа тузмоқда. Рим муҳити мураккаб жой. Ҳозирги жамоада яхши ўйинчилар бор, лекин уларнинг сони кам. Жароҳатлар ва ковид вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Рим чиройли жой. Лекин улар бу ҳақда нима дейишларини биласизми? Жой қанчалар чиройли бўлса, ўша ерда муаммо ва қийинчиликлар ҳам кўп бўлади, - дейди Массимо Моратти.

“Рома” хўжайинлари Жозе Моуриньо олдига уч йил ичида жамоани суперклублар қаторига қўшиш вазифасини қўйган. Жорий мавсумда римликлар Европа Чемпионлар лигасига йўлланма, Конференциялар лигаси бош соврини ва Италия кубогига эга чиқиши талаб этилади.

001806aa-1600

“Рома” трансфери барбод бўлиш арафасида

Рим клуби “Арсенал”дан Энзли Мэйтленд-Найлзни олишга ҳаракат қилмоқда. Аввалига томонлар ўртасидаги музокаралар жуда яхши бошланди. “Канонирлар” асосий таркибга кира олмаётган футболчини қўйиб юборадиган, ўйинчининг ўзи Римга келадиган бўлди.

Бироқ, трансфер суммасига келганда клублар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди.

Маълумки, Рим клуби истеъдодли ярим ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи эди. Бунга лондонликлар ҳам рози. Бироқ, “Арсенал” хўжайинлари “Рома” футболчининг трансфер ҳуқуқини 15 миллион евродан кам бўлмаган суммага сотиб олишини талаб қиляпти.

Бу нарх “бўрилар”га умуман тўғри келмайди. “Рома” спорт директори Тьягу Пинто 25 ёшли ўйинчи учун 10 миллион еврга етмаган маблағ тўланишини таъкидлаган.

Шу тариқа, Энзли Мэйтленд-Найлзнинг “Рома”га трансфери бўйича ўтказилаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

“Рома” альтернатив вариантларни қидиришни бошлаб юборди ва дастлабки номзодни топди.

Тьягу Пинто “Арсенал” футболчиси ўрнига Бундеслигадан Алмами Турени мўлжаллаб турибди. “Айнтрахт” шарафини ҳимоя қилаётган малилик футболчи жамоанинг асосий таркибига кира олмаяпти ва бошқа клубга ўтишга тайёр.

“Рома” Франция фуқаролигига эга Туренинг трансфери 8 миллион евро атрофидаги маблағга ҳал қилиши мумкин.

ainsley_maitland-niles

Кутилмаган хабар: “Рома” асосий юлдузини сотадиган бўлди!

Ана холос! Шомуродовнинг рақобатчиси Англияга кетмоқда!

Шомуродовнинг нархи тушиб кетди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!