"Рома" туркиялик футболчини сотиб олади

"Рома" клуби "Лилль"дан ҳимоячи Зеки Челикни сотиб олмоқчи. Ҳозирда трансфер масалалари якуний босқичда. 

Ўнг қанот ҳимоячиси римликлар учун 7 миллион еврога тушади. У эртага клуб учун тиббий кўрикдан ўтиши айтилмоқда. 

"Бўрилар" Зеки билан молиявий томонлама келишувга эришиб бўлган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди. 

Маълумот ўрнида, туркиялик ҳимоячи ўтган мавсум "Лилль" сафида Лига 1нинг 32 ўйинида 2 гол ва 3 ассист муаллифига айланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
СардорТЗ
04/07/2022 04:54
Sport uz hodimlariga ILTIMOS NOMA ILTIMOS REKLAMALARNI TO'G'IRLANGIZLAR QAERDAGI UYATSIZ VA XAYOSIZ REKLAMA LAR NI REKLAMA QILISHGA UYALMAYSIZLARMI!!! SAYTDAN YOKI TELEGRAM KANALLARIZDAN NIMADIR O'QIYMIZ DEB KIRSAK MANA SHU BEHAYO REKLAMA TURADI